13 Август 2020 йил
574
Қўштепа туманидаги хонадонларнинг биридан 14 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликлари топилди
Қўштепа тумани. 04 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Шафтолибоғ кўчасида яшовчи Э.Х.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 14 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексин инг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати