26 Июн 2021 йил 368

Қўштепа туманида тухум маҳсулотларини сотиб олиб, пулларини бермаган шахс жавобгарликка тортилди

Қўштепа тумани. 2019 йилнинг апрель ойида Ю.Н. С.А.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган 80.190.000 сўмлик тухум маҳсулотларини сотиб олишга келишиб, олдиндан 33.000.000 сўм пулларини бериб, қолган 47.190.000 сўм пулларини икки ой муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган тухум маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech