19 Ноябр 2020 йил
349
Қўштепа туманида терговдан яширинган шахс қўлга олинди
18 ноябрь куни Қўштепа тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган Ш.С.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати