Қўштепа туманида танишидан телефон аппаратларини сотиб олиб, пулини бермасдан келаётган шахс жавобгарликка тортилди
Қўштепа тумани. 2020 йилнинг 25 май куни фуқаро Ж.А. таниши С.М.нинг ишончига кириб, умумий нархи 5.810.000 сўмлик “Samsung А10 S”, “Samsung А31” ва “Rеd mi Note 8” русумли уяли телефон аппаратларини сотиб олишга келишиб, 1.810.000 сўм пулларни бериб, қолган пулларни уч кун муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган телефон аппаратларини бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, уяли телефон аппаратларини ўзлари танимаган шахсларга бермасликларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати