Қўштепа туманида таъмирлаш ишларини олиб бораётган уста хонадон эгасини тунади
Қўштепа тумани. 06 сентябрь куни фуқаро Ё.Н. Ҳиёбон кўчасида яшовчи М.Ғ.нинг яшаш хонадонида таъмирлаш ишларини олиб бораётганлиги сабабли, унга қарашли бўлган Шукрона кўчасида вақтинча яшаш учун эшик калити ҳамда хонадонга кириш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, М.Ғ.га тегишли бўлган нархи 1.300.000 сўмлик “Миксер” номли лой аралаштириш мосламаси ва 2.300.000 сўмлик “ЕРА” номли компрессорини яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати