Қўштепа туманида “Сobalt” автомашина ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчи вафот этди
Қўштепа тумани. 03 январь куни М.Х. “Сobalt” русумли автомашинасини Каттаболтакўл МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, Фарғона каналига тушиб кетган.
Ушбу автомашина Фарғона каналидан чиқариб олинганида автомашина ҳайдовчиси М.Х. ва йўловчилар М.И. ҳамда И.И.лар ҳодиса жойида вафот этишгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати