Қўштепа туманида Саудия Арабистонига ҳаж зиёратига жўнатаман деб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қўштепа тумани. 30 июнь куни фуқаро И.В. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2018 йил январь ойида номаълум шахс ишончига кириб, бир ой муддат ичида Саудия Арабистонига ҳаж зиёратига жўнатишда ёрдам бериши айтиб, эвазига 32.000.000 сўм пуллар олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни Д.Қ. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати