1 Июл 2020 йил 357

Қўштепа туманида қидирувдаги шахс ушланди

 

29 июнь куни Қўштепа тумани жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари ҳамкасблари билан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида  кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўштепа туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган П.М.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

                                    

Text to speech