16 Сентябр 2020 йил 395

Қўштепа туманида қидирувдаги шахс қўлга олинди

 

15 сентябрь куни Қўштепа тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган А.Д.ни Қўштепа тумани ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech