2 Декабр 2020 йил
352
Қўштепа туманида қидирувдаги аёл қўлга олинди
02 декабрь куни Қўштепа тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўштепа туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган Ж.А. исмли аёлни Фарғона тумани ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати