3 Сентябр 2020 йил
484
Қўштепа туманида HYUNDAI русумли экскаватор ҳаёдовчиси пиёдани умрига зомин бўлди
Қўштепа тумани. 3 сентябрь куни фуқаро A.Ж. HYUNDAI русумли экскаваторни “Марғилон-Сойбўйи-Мингбулоқ” йўлида бошқариб кетаётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда Х.С.нинг уриб юбориши оқибатида пиёда Х.С. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати