Қўштепа туманида хонадондаги сандиқ ичидан пулларни ўғирлаган аёл қўлга тушди
Қўштепа тумани. 01 март куни Солижонобод МФЙ ҳудудида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг февраль ойида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасидаги сандиқ ичидан 500 АҚШ доллари, 5000 Россия Федерациясининг рубли ва 6.750.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Қ.С. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, у томонидан жиноий йўл билан қўлга киритган пуллар ҳисобидан сотиб олинган 6 дона баҳмал якандоз кўрпачалари далилий ашё тариқасида олинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мол-мулкингизни ўғирлатгандан кейин аттанг қилмаслик учун уни эҳтиёт қилинг! Бепарволик шу каби жиноятларнинг содир бўлишигага замин яратиши мумкин. Ҳушёр бўлинг ва хотиржам яшанг!
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати