8 Июл 2020 йил 318

Қўштепа туманида фуқарони бир бош қорамолини алдов йўли билан қўлга киритиб, бошқа шахсга сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўштепа тумани.20 март куни фуқаро М.М. таниши Б.А.ни ишончига кириб, бир бош нархи 11.600.000 сўмлик қорамолини сотиб олишга келишиб, пулини 15 кун муддат ичида беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган қорамолни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech