30 Июн 2021 йил 316

Қўштепа туманида “Damas” автомашинани сотиб бериш учун олиб, ваъдасини бажармади

Қўштепа тумани. 2021 йилнинг март ойида Р.О. таниши Т.И.ни ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Damas” русумли автомашинасини 3.500 АҚШ доллари эвазига сотиб беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech