14 Апрел 2020 йил 395

Қўштепа туманида “Cobalt” велосипедчини уриб юборди

Қўштепа тумани. 25 март куни М.А. бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автомашинасини Файз маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб велосипедчи Ғ.И.ни уриб юбориши оқибатида Ғ.И. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўлларда ҳаракатланишда ҳушёр бўлинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Сизни қоида бузишингиз, ўзгаларни тан жароҳати олиши ёки вафот этишига сабаб бўлиши мумкинлигини эсдан чиқарманг. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech