Қўштепа туманида автомашина йўловчиси “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаб кетаётганлиги аниқланди
Қўштепа тумани. 04 август куни вилояти ДХХ ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Фарғона-Қўқон йулининг Хумдон маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” русумли автомашина “Саткак” айланма йулида тўхтатилиб автомашинада йуловчи сифатида келаётган П.А.нинг ёни кўздан кечирилганда, кора селофан пакетга солинган ҳолда “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати