24 Июн 2020 йил 338

Қўштепа туманида 4 бош қўйларни ўғирлаган шахс қамоққа олинди

Қўштепа тумани.19 июнь куни М.А. Шодлик кўчасида яшовчи М.М.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, томорқасидаги қўйхонада бўлган нархи 5.000.000 сўмлик 4 бош қўйларини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


   Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech