17 Август 2020 йил 320

Қўштепа туманида 13 дона бройлер товуқларни ўғирлаган вояга етмаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Қўштепа тумани. 14 август куни   Янгиариқ МФЙ ҳудудида яшовчи Т.И. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йил 06 август кунидан 07 август кунига ўтар кечаси номаълум шахслар, яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонида жойлашган товуқҳонадаги умумий нархи 650.000 сўмлик 13 дона бройлер товуқларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди  билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Р.С. ва Р.О.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech