3 Апрел 2020 йил 467

Ўғрилар гуруҳи қўлга тушди

Марғилон шаҳри. Надирмат маҳалласида яшовчи Ж.Ш. Марғилон шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, 22 март куни номаълум шахс яшаш хонадонига кириб ошхонасига ўрнатилган нархи 500 АҚШ долларлик видеокузатув мосламаси хотира картасини ва ётоқхонасидан нархи 800 000 сўмлик “Samsung Galaxy J2” русумли телефон аппаратини ўғрилаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида юқоридаги жиноятни Асадбек И., Зикрилло М. ва Маъруф Х.лар содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми(ўғирлик)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

      


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech