1 Июн 2020 йил
420
Қўқонда “Damas” ҳайдовчиси вояга етмаган фуқарони уриб юборди
Қўқон шаҳри. 22 май куни фуқаро О.И. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Истиқлол кўчасида бошқариб кетаётиб, йўлни пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Ш.А.ни уриб юбориши оқибатида вояга етмаган Ш.А. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Қоидаларни бузиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати