22 Апрел 2020 йил 685

Қўқонда жарима майдончасига қўйилган автомашинани чиқариб бермоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Қўқон шаҳри.16 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида И.А. таниши З.З.ни ишончига кириб, унга тегишли бўлган, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли жарима майдонига жойлаштирилган “Neхia” русумли автомашинасини ЙХХБнинг тегишли руҳсатномасисиз чиқариб беришга ваъда бериб, ундан 350.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech