29 Май 2020 йил 376

Қўқонда велосипед етаклаб кетаётган фуқарони “Nexia” автомашинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди

Қўқон шаҳри. 25 май куни фуқаро Р.Э. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини  Усмон Носир кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмида велосипед етаклаб ўтаётган пиёда К.И.ни уриб юбориши оқибатида К.И. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 

                                              

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech