15 Апрел 2020 йил 461

Қўқонда “Трамадол” сотган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳри. 08 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Ш.С. Каттақўрғон кўчасида “махсус харидор”га 5 та конвалютадаги, 50 дона “Трамадол” таблеткаларини 3 000 000 сўмга сотган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, Ш.С.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.  

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. 

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech