20 Май 2020 йил 406

Қўқонда тақиқланган ўсимликларни парваришлаган шахс фош бўлди

Қўқон шаҳри. 18 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Навоий кўчасида яшовчи Ш.Д.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 2 туп “каннабис” ва 40 туп “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими  томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

 

 

                           Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech