Қўқонда таъқиқланган таблеткаларни сақлаган шахс аниқланди
Қўқон шаҳри. 27 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиобод маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган М.Д. бошқарувидаги “Lasetti” русумли автомашина тўхтатилиб, салони холислар иштирокида кўздан кечирилганида 28 та конвалютада “Регапен”, 33 та конвалюта “LYRICA”, яшаш хонадонида эса 8 та конвалютада “Регапен” таблеткалари борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 2511-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъқиқланган таблеткаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 2511-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати