24 Апрел 2020 йил
540
Қўқонда таъқиқланган моддаларни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Қўқон шаҳри. 21 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Ғ.А. А.Ҳўқандий мавзесида “махсус харидор”га 5 дона конвалютадаги, 50 дона “Трамадол” таблеткаларини сотган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, Ғ.А.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати