23 Апрел 2020 йил 834

Қўқонда таъқиқланган моддаларни сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Қўқон шаҳри. 16 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида “Malibu” русумли автомашинада кетаётган М.Д. тўхтатилганида 100 дона конвалютадаги, жами 1400 дона “REGAPEN 300 mg pregabalin” кучли таъсир қилувчи моддаларни келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу моддалар далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,2511-моддаси 3-қисми (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши кўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 2511-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech