28 Апрел 2020 йил 519

Қўқонда савдо дўконидан пулларни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳри. 26 апрель куни Л.О Туркистон кўчасида жойлашган К.Б.га тегишли савдо дўконига ғайриқонуний тарзда кириб, савдо дўконидан 40.000.000 сўм пулларни ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Л.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech