2 Июн 2020 йил 390

Қўқонда “Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, пиёдани уриб юборди

Қўқон шаҳри. 22 май куни А.Д. бошқарувидаги  “Nexia” русумли  автомашинасини А.Хўқандий мавзесида бошқариб кетаётиб, пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган фуқаро М.А.ни уриб юбориши оқибатида М.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқазилган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади. 

  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech