Қўқон шаҳри. Муқимий кўчасида яшовчи Т.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилган “Neхia R3” русумли автомашинасини чап олди ойнасини номаълум шахс синдириш йўли билан очиб, салонда бўлган 1 250 АҚШ доллари ва жами нархи 480.000 сўмлик аёллар атирларини ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни М.Л. содир этганлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: