13 Май 2020 йил 581

Қўқонда “кўкнори” парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Қўқон шаҳри. 08 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Навоий мавзесида яшовчи Х.М.га қарашли ер майдони холислар иштирокида кўздан кечирилганда 125 туп “кўкнори” гиёҳванд ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва уларни етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилофлиги ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech