4 Апрел 2020 йил 591

Қўқонда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди

Қўқон шаҳри. 15 март куни Фарғона вилояти ИИБ ва ДХХ Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Туркистон кўчасида ҳаракатланиб келаётган М.Ш. бошқарувидаги  “Nexia-3” русумли автомашина текширилганида, ҳайдовчи М.Ш. йўловчи Р.У. билан тил бириктириб, 5.586 дона “REGAPEN” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб кетишаётганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,2511-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, юқоридаги шахслар процессуал тартибда ушланган.

Жиноят кодексининг 2511-моддаси 3-қисми(кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

 Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech