14 Май 2020 йил
585
Қўқонда “Jentra” пиёдани уриб юборди
Қўқон шаҳри. 06 май куни И.Б. бошқарувидаги “Jentra” русумли автомашинани А.Темур кўчасида бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда Т.C.ни уриб юбориш оқибатида Т.С. тан жарохати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини, қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати