Қўқонда “Jentra” дан ўғирлик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳри. 28 апрель куни К.У ИИБга мурожаат қилиб, Банди эшон кўчасида қолдириб кетган “Jentra” русумли автомашинасини олд ойнасини номаълум шахс синдириб, салонида бўлган 3 дона пластик карталари ва нархи 1.100.000 сўмлик “IP honе 6” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Б.Д. содир этганлиги аниқланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати