15 Апрел 2020 йил
488
Қўқонда яна психотроп модда сотган шахс қўлга олинди
Қўқон шаҳри. 11 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Н.С. Қашқадарё кўчасида “махсус харидор”га 5 та конвалютадаги, 50 дона “Трамадол” таблеткаларини 550.000 сўмга сотган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, Н.С.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати