21 Апрел 2020 йил
400
Қўқонда қидирувдаги шахс ушланди
Қўқон шаҳри. Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Абдулазиз Қ. 15.04.2020 йилда Қўқон шаҳрида қўлга олинди.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва қўлга олишга қаратилган тезкор тадбирлар давом эттирилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати