18 Апрел 2020 йил 460

Қўқонда гиёҳванд моддасини етиштираётган “деҳқон” аниқланди

Қўқон шаҳри. 12 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида  К.М. яшаш хонадони томорқасида 520 туп “кўкнори” ва  3 туп “Наша” ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланган ҳамда холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган. 

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


                                        Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech