11 Май 2020 йил
465
Қўқонда гиёҳванд модда сотаётган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 05 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Т.Хўқандий мавзесида Ғ.Ф. “махсус харидор”га “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 100.000 сўмга сотган вақтда ушланган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, Ғ.Ф.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш соғлиқ учун ўта хавфли. Уларни истеъмол қилманг.Юқоридаги моддаларни сотиш эса жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини эсдан чиқарманг.
Юқоридаги жиноятни содир этган шахс Жиноят кодексига асосан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати