13 Май 2020 йил 365

Қўқонда “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган фуқаро қўлга тушди

Қўқон шаҳри. 05 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Т.Хўқандий мавзесида М.Р. “махсус харидор”га “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 200.000 сўм эвазига сотган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, М.Р.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эслатиб ўтади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech