19 Май 2020 йил 441

Қўқонда “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳар.14 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида П.И. А.Т.Ҳўқандий мавзесида тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнидан 1 дона рангсиз целлофан пакетда бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech