Қўқон шаҳридан ижарага уй топишни ваъда қилган шахс аёлнинг 2.000.000 сўмлик телефон аппаратини алдаб қўлга киритди
Қўқон шаҳри. 08 март куни андижонлик М.Х. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 04 февраль куни номаълум шахс ишончига кириб, А.Навоий мавзесида бир кунга тунаш учун уй топиб беришини айтиб, гаров эвазига нархи 2.000.000 сўмлик “Samsung A10” русумли телефон аппаратини олади. Аммо берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан қўлга киритган телефон аппаратини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати