7 Май 2021 йил 344

Қўқон шаҳридаги темир бозоридан арматура сотиб олган шахс пулларини бермади

 

Қўқон шаҳри. 2021 йилнинг январь ойида Н.У. А.Навоий кўчасида жойлашган темир бозорида М.Х.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган арматураларини 10.390.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, арматураларини олиб кетиб, пулларини бир кун муддатда беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган арматураларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech