12 Ноябр 2020 йил 598

Қўқон шаҳридаги савдо дўконида ноқонуний сақланаётган пиротехника воситалари аниқланди

10 ноябрь куни вилоят ИИБ ҳамда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Навоий мавзесидаги  кўп қаватли уйнинг ёнида жойлашган фуқаро Т.Д.га тегишли бўлган озиқ-овқат дўконининг омборхонасида 4 дона ҳар бирининг нархи 250.000 сўм бўлган “9D” номли, 16 дона ҳар бирини нархи 40.000 сўмдан бўлган “7SHOTS” номли, 960 пачка ҳар бирининг нархи 2.600 сўмдан бўлган “Трения” номли, 480 пачка ҳар бирининг нархи 2.600 сўмдан бўлган “Британик” номли пиротехника воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарликт тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддасига (“Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи”) мувофиқ, Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-1-моддасига (“Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи”) мувофиқ, юқоридаги ҳаракатларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech