13 Январ 2021 йил 372

Қўқон шаҳридаги сартарошхонада фуқарони алдаб, уяли телефон аппаратини қўлга киритган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳри. 2020 йилнинг 30 декабрь куни фуқаро Ю.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 29 декабрь куни номаълум шахс Зарринсарой кўчасида жойлашган сартарошхонада ишончига кириб, нархи 800.000 сўмлик “Samsung Galaxy А-5” русумли уяли телефон аппаратини вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб беришини айтиб олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни фуқаро М.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech