5 Июн 2020 йил 721

Қўқон шаҳрида жиноят содир этиб яширинган шахс қўлга олинди

03 июнь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми, 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона Транспорт прокуратураси томонидан қидирувда бўлган Ю.И.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech