Қўқон шаҳрида велосипедини ўғирлатган шахс ИИБга мурожаат қилди
Қўқон шаҳри. 21 июль куни А.Темур кўчасида яшовчи фуқаро Қ.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 12:00 ларда номаълум шахс А.Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уй олдида қаровсиз қолган нарҳи 1.500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати