7 Июн 2021 йил 336

Қўқон шаҳрида велосипед ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳри. 29 май куни фуқаро А.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Туркистон кўчаси 144-сонли кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли нарҳи 1.500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

 Мазкур ҳолат юзасидан  Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми  (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Ю. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech