26 Июн 2020 йил 355

Қўқон шаҳрида ўзганинг хонадонидан “Samsung J2” телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳри. 17 июнь куни Хўжа Додҳоҳ кўчасида яшовчи Х.Н. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс  яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасида бўлган нархи 1.100.000 сўмлик “Samsung J2” телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон  шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Т.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech