Қўқон шаҳрида устахонага ўғирликка тушган шахслар қамоққа олинди
Қўқон шаҳри. 06 октябрь куни фуқаро Ю.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 04 октябрь куни номаълум шахс Истиқлол кўчасида жойлашган устахонасига эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб ғайриқонуний равишда кириб, дўкондан нархи 380 АҚШ долларлик бўлган “SONY” русумли ноутбук, нархи 300.000 сўмлик “Samsung J-110” русумли, нархи 400.000 сўмлик “Iphone” русумли, нархи 250.000 сўмлик, “Samsung G-350” русумли уяли телефон аппаратлари, 200.000 сўмлик турли хилдаги хотира чиплари ҳамда 150.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ғ. ва А.Х.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати