22 Март 2021 йил 340

Қўқон шаҳрида уяли телефон телефон аппаратини талончилик йўли билан қўлга киритган шахс ушланди

Қўқон шаҳри. 18 март куни Т.А. Муқумий шаҳарчасида жойлашган кўп қаватли уй олдида А.А.ни ёнига келиб, бўйин қисмига қўли билан уриб, чўнтагида бўлган нархи 800.000 сўмлик “Huawei-E 9” русумли уяли телефон телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech